Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси мутахассислари томонидан Бухоро вилояти Шофиркон туманида жойлашган 4-сонли Оилавий болалар уйида фарзандликка олинган 7 нафар тарбияланувчиларнинг яшаш шарт-шароитлари, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнини ўрганиш мақсадида ташриф буюрилди. Ташриф давомида кафедра ўқитувчилари томонидан ота-онага фарзандларининг қизиқишлари, темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.