Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети “Ҳарбий-ватанварпарлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси мутахассислари томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Саховат” маҳалласида ташкил этилган 1-сонли Оилавий болалар уйида фарзандликка олинган 7 нафар яъни, 6 нафар ўғил ва 1 нафар қиз тарбияланувчиларнинг яшаш шароитлари, ота-она, буви-бува ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнини ўрганиш мақсадида ташриф буюрилди. Ташриф давомида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан ота-онага, фарзандларининг қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиниши, тарбияланувчиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.