Шу муносабат билан жойларда болажонлар учун тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН, шунингдек, ота-оналари ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг вояга етмаган фарзандлари учун ҳам байрам тантаналари ўтказилиб, “Президент совғалари” топширилмоқда.
Хусусан, Пойтахтимизда жойлашган Меҳрибонлик уйларида ташкил этилган байрам тадбирларида хушовоз хонандаларнинг концерт дастурлари ҳамда эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ва шу билан бир қаторда болажонлар томонидан тайёрланган турли ҳил бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари байрамга янада ўзгача завқ бағишлади.
Айниқса, байрам тадбири давомида мурғак болажонлар томонидан “Қорбобога хат” орқали битилган барча истак-хоҳишлари рўёби - ўзлари орзу қилган совғалар хомийлар томонидан болажонларга тантанали равишда топширилди. Жумладан, улар велосипед, телефон, планшет ҳамда бошқа бир қатор қимматбахо совғаларни жуда катта ҳис-хаяжон билан қабул қилишди .
Шу билан бир қаторда, “Томоша” номли болалар театрида ёш авлод учун “Йўлбарс афсонаси” номли спектакл намойиш этилди. Қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларининг чиқишлари бўлса иштирокчиларга байрамона кайфият улашди. Байрам сўнгида Президент совғаларининг тантанали равишда топширилиши бўлса, болажонларнинг хурсандчилигига янада қувонч бахш этди