Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида шахсий таркиб иштирокида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби, уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, Оилавий болалар уйлари фаолиятини тартибга солувчи қатор ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилади.
Шу билан бир қаторда, “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” , “Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорлари каби норматив ҳужжатларни Оилавий болалар уйларига бириктирилган офицерлар ва психолог мутахассисларнинг билиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.