Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорлигида Бухоро вилоятида ташкил этилган "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари учун мутахассислар иштирокида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича назарий машғулотлар ўтказилди.
Мазкур машғулот давомида пиёда ва ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати давомидаги мажбуриятлари, йўлда содир этилиши мумкин бўлган ҳодисалар, йўл белгилари ва уларга риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, тарбияланувчиларга пиёдалар ва ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига олиб келувчи ҳолатлар батафсил тушунтириб ўтилиб, "Ватанпарвар" ташкилотининг бугунги кунда ёшларни спортнинг техник турларига чорловчи тарғибот дастурлари намойиш этилди.
Машғулот якунида, тарбияланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.