Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар орасида йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳолатларни олдини олиш, болалар иштирокида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни камайтириш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида тарбияланувчиларда "Йўл ҳаракати қоидаларига оид билимларини ошириш" бўйича кўникмалар ҳосил килинди. Уларга йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчилар ва буни натижасида тан жароҳати, ўлим ҳолатлариюзага келганлиги ҳақида тайёрланган ижтимоий роликлар намойиш этилди. Меҳрибонлик уйида мавжуд махсус жиҳозланган Йўл ҳаракати қоидалари синфида белгилар билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.