Маълумки, ёшларни ҳар томонлама пухта билим эгаллаши, замонавий касб-ҳунар сирларини чуқур ўрганиши долзарб аҳамиятга эга. Замонавий касб – ҳунарга эга ёшлар мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчи ҳисобланади. Зеро, меҳнат бозорига муносиб касб эгаларини тайёрлаш ҳам бугунги куннинг устувор масаласи саналади. Ҳусусан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчиларини бандлигини таъминлаш, уларни касб – ҳунарга ўргатиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тарбияланувчи ёшлар билан Термиз шаҳридаги йирик корхона ва кластерларга ташрифи амалга оширилиб, у ерда ёшлар яратилган шарт - шароитлар ва янги ҳамда замонавий ишлаб чиқариш тизими техналогиялари билан тўлиқ таништирилди.