Тошкент шахридаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари таҳсил оладиган Чилонзор туманида жойлашган 128 ва 79-сонли ўрта таълим мактабида “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ва уларнинг синфдошлари учун Ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирга жами 200 нафардан ортиқ болажонлар жалб қилинди.
Тадбирга намунали оркестрнинг мусиқали чиқишлари кўтаринки руҳ берди. Шунингдек, иштирокчилар эътиборига муддатли ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, фахрий қоровул бўлинмасининг саф чиқишлари ва Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармасидан хизмат ит ва отлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлар намойиш этилди ҳамда, мото ва автотехникаларининг кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбийликка қизиқишларини ошириш ҳамда “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ва уларнинг синфдошлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир иштирокчиларда илиқ таассуротлар қолдирди.