Мамлакатимизда шахматни кенг тарғиб қилиш, уни оммавий спорт турига айлантириш, ёшларни интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга доим эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида ҳам вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан ёшлар ўртасида Термиз шаҳар биринчилиги мусобақасига старт берилди.
Қизғин ва ақл-идрок баҳсларга бой ўтаётган мазкур мусобақада Термиз шаҳридаги Оилавий болалар уйининг фарзандлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Албатта, бу каби тадбирлар вилоят ёшлари орасида ақл-идрок спорти – шахматнинг янада оммалашишига хизмат қилади.