Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Андижон шаҳридаги "Динар" текстил ва "Бобур" тикувчилик кластерларига оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун саёҳат ташкил қилинди.
Малакали мутахассислар томонидан иштирокчиларга соҳага доир батафсил маълумотлар ва шунингдек, матоларнинг келиб чиқиш тарихи ҳамда улардан қандай фойдаланиш лозимлигига оид бошланғич тушунчалар берилди. Шу билан бир қаторда, тарбияланувчиларга тадбиркорлик бўйича ҳам керакли билим ва тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида, қизиқиши юқори бўлган барча қизлар ўзларини бичиш ва тикиш йўналишларида ҳам синаб кўришди.