Айтиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари томонидан шахсий таркиб орасида, шунингдек, жойларда кенг аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар ўртасида мунтазам равишда психологик тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси Термиз шаҳридаги Гаипов Умид ва Аманова Барноларнинг хонадонида вояга етаётган фарзандлари иштирокида ташкил этилди. Руҳий енгиллик хонасида ўтказилган машғулот давомида ёшлар билан самимий суҳбат қурилиб, уларнинг ўқиб, билим олишга бўлган руҳияти, оиладаги муҳити ўрганилди. Ёшларнинг дарслардаги фаоллиги, фанларга бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Олиб борилган психологик машғулотлар ёшларнинг кайфияти ва иштиёқи, эртанги кунига бўлган ишончи ортишига хизмат қилди.