Наманганда жойлашган "Болалар уйи" (гўдаклар уйи)га Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А.Абдуалиев ташриф буюриб, болажонлар ҳолидан хабар олди. Миллий гвардия вакили ота-она қарамоғисиз қолган болажонларнинг яшаш шароитини ўрганиб, ходимлар билан қандай камчиликлар мавжудлиги ва нималарга муҳтожлиги тўғрисида суҳбатлашди. Барча таклиф ва сўровлар назоратга олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бир ёшдан уч ёшгача бўлган кичкинтойлар билан ривожланиш дарсларини ташкил этиш бўйича таклифлар берилди.