Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Кадирханова Малика Акбаровна раҳбарлигидаги вилоят ташкилотлари маъсулларидан тузилган ишчи гуруҳ Тошкент вилоятда мавжуд Оилавий болалар уйларида бўлишди. Мутасаддилар тарбияланувчиларга яратилган шароитлар ва уларнинг ижтимоий таъминоти, Оилавий болалар уйи очилиши билан боғлиқ бўлган ҳужжатларнинг қонунийлиги, оилаларни ўрганиш бўйича тузилган далолатномалар мавжудлиги, шунингдек, болаларнинг мактабдаги ва қўшимча спорт, фан тўгаракларига жалб қилиниши, ушбу оилалар ва болалар билан қарорларда маъсул этиб белгиланган ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги ўрганилмоқда. Аниқланган камчиликлар, таклифлар ишчи гуруҳ аʼ золари билан биргаликда муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.