Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилоятида Оилавий болалар уйларининг ота-оналари ва фарзандлари, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийликка, ҳомийликка ёки патронатга олиш истагини билдирган номзодлар учун 4-18 февраль кунлари тутинган ота-оналар курси доирасида машғулотлар ўтказилмоқда.
Малака ошириш курслари давомида уларнинг касбий фаолиятида зарур бўладиган билим ва кўникмалар назарий ва амалий тарзда ўргатилиб, машғулотлар семинар-тренинг шаклида ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, профессор-ўқитувчилар томонидан вилоятдаги Оилавий болалар уйи фарзандлари билан ҳам психологик суҳбатлар ҳамда тренинглар олиб борилмоқда.