Тадбир давомида ўқувчиларга гвардиячиларнинг кундалик фаолияти, жанговар техника ва қуроллар билан танишиш имконияти яратилди. Шунингдек, кинологлар томонидан хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ўқувчилар хизмат отлари майдонида бўлиб, отларда сайр қилишди. Қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Бундай тадбирлар ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий касбга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилади.