22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Чилонзор тумани «Қўриқлаш» бўлими ходимлари томонидан робототехника фанидан дарслар ташкил этилди.
Болаларнинг роботни яратишга қанчалик иштиёқи баланд эканлиги улар жўнатган суратлардан ҳам билиниб турибди. Ушбу машғулотлар ёшлар учун қизиқарли, чунки бу эрда улар ўзларининг роботларини ихтиро қилишлари ва яратишлари мумкин. Робототехника дарслари болажонлар учун фойдалидир, боиси машғулотлар мантиқий фикрлашни ўргатади ва тасаввурни ривожлантиради.
Болалар яратган робот илмий фантастик фильмлар ва келажак ҳақидаги ҳикоялар тимсолидир.