“Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

ҲАЙДОВЧИЛИК КАСБИ БИЛАН ТАНИШУВ

28.2.2022 2687

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  ходимлари ва "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашиш ташкилоти вакиллари ҳамкорлигида Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ва ҳомийликка олинган ўсмир ёшлар  учун  Қўриқлаш бошқармасининг ўқув майдончасига экскурсия ташкил этилди.

Тадбир давомида, болаларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича дарслар назарий ва амалий тарзда ўтилиб, автотранспортни бошқаришнинг асосий қоидалари тушунтирилди.

Шу билан бир қаторда, тажрибали инструкторлар назорати остида болалар ўзлари машинани ишга тушириб, мустақил ҳаракатлантириб кўришди.

Барча иштирокчилар машғулотлардан мамнун бўлишди ва энг муҳими улар ҳайдовчининг вазифалари  ҳақида тасаввурга эга бўлишди. Ўқув машинасини бошқаришга таклиф қилинганларнинг аксарияти касб танлаш  ёшида бўлиб, бу машғулотлар уларга мазкур танловларида катта ёрдам берди.