Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун мусиқали комедия оперетта театрига саёҳат уюштирилди. Мазкур театрда болалар Венгер бастакори Имре Калманнинг асарлари билан яқиндан танишдилар. "Марица" операси ўзининг тарбиявий аҳамиятга бойлиги билан ёш томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: