Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари дам олаётган "Гулбаҳор" болалар соғломлаштириш оромгоҳига Ўзбекистон Халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид ташриф буюрди. Ижоди юртимиз сарҳадларидан анча олисда танилган машҳур шоир билан бирга бошқа ижодкорлар ҳам келишди. Болалар меҳмонларнинг ҳаётий ҳикояларини, уларнинг асарлари қандай туғилганлиги ҳақидаги воқеаларни бир нафасда тинглашди.
Учрашув якунида меҳмонлар болаларга эсдалик учун бадиий китоблар совға қилишди.