Сирдарё вилоятидаги 8 та оилавий болалар уйларида истиқомат қилувчи 13 нафар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар куни кеча "Зомин" болалар соғломлаштириш оромгоҳига ёзги таътилнинг сўнгги кунларини ўтказиш учун етиб келдилар. Ушбу оромгоҳ бу йил ҳисобидан сўнгги - олтинчи мавсумида дам олувчиларни ўз бағрига қабул қилмоқда. Болаларни олдинда ҳали янги ўқув йили кутмоқда. Оромгоҳда эса уларни кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари, танловлар, гулҳан атрофида қўшиқлар айтиш ва албатта Зомин тоғлари ён бағирларида сайёҳат кутмоқда.