Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА ФУТБОЛ БЎЙИЧА БЎЛИБ ЎТГАН ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 22-СОНЛИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

14.11.2023 927

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида 2023 йилнинг 7-13 ноябрь кунлари етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида BRICS+ мамлакатларининг V-халқаро муниципал Форуми доирасида спорт-маданий Конгресси бўлиб ўтди.
Мазкур конгресс “Добродушные” болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия фонди томонидан ташкил этилди. Унда 11-12 ёшли болалардан ташкил топган 6 та давлат ( Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка ва Ўзбекистон)дан 12 та жамоа орасида Тошкент шаҳрида жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Иқтидорли ёш футболчиларимиз мусобақанинг гуруҳ босқичи 1-турида Санкт-Петербург жамоасидан 8:0, 2-турида эса Воркута жамоасидан 13:0, Чорак финалда жамоамиз Назия жамоасидан 15:1 ҳисобида устун келиб, мусобақанинг ярим финал ўйинига мардонавор йўл олишди.
Ярим финал босқичида эса Ўзбекистон терма жамоаси Минск жамоасини 8:0 ҳисобида мағлуб этди. Болажонлар шу тариқа турнирнинг финалига мағлубиятсиз, фақат ғалаба билан етиб боришди.
Финалда Мариупол жамоасини 5:3 ҳисобида мағлуб этган юртимиз фарзандлари мусобақа ғолиби бўлиб, фахрли 1-ўринни эгалладилар.
Ғолибликни қўлга киритган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кеча пойтахтимиздаги Халқаро аэропортда Миллий гвардия қўмондонлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва бир қатор идоралар вакиллари ва Меҳрибонлик уйи мутасаддилари томонидан ҳарбий оркестр садолари остида тантанали кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида 4-Халқаро мусобақасида (2010-2011 йиллар ўртасида) 1-ўрин, 2023 йил август ойида Польшада бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги футбол бўйича VIII-Жаҳон чемпионатида 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фахрли 2-ўринни қўлга киритишган эди.