Фарғона вилояти прокурор кубоги учун ўтказилган кураш баҳсларида Матмуродовлар оиласи фарзанди Сўғдиёна Ваганова фахрли 3-ўринни эгаллади.
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройининг ёзги амфитеатрида Наврўз байрами муносабати билан мусобақалар ташкил этилди. Мусобақа давомида 130 нафардан ортиқ ўғил-қизлар 10 вазн тоифасида “Прокурор кубоги” учун баҳслашди.
Мазкур мусобақа Сўғдиёна учун биринчиси эмас.
Бундан аввал унинг кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига саралаш баҳсларида эришган ютуқлари ҳақида маълумот берган эдик.
Танлов якунига кўра, тадбирни ўтказишда ёрдам кўрсатган Фарғона вилояти ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзожон Мавлонов ва сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар томонидан ғолиблар эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар ҳамда медаллар билан тақдирланди.