Бугун, пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган "Дўстлик" маданият ва истироҳат боғида Миллий санъат ва анъаналар фестивали бошланди. Мазкур фестивальда кўплаб меҳмонлар қаторида A. Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам иштирок этди.
Тарбияланувчилар амалий санъат усталарининг ишларини ҳайрат билан томоша қилиб, китоб ярмаркасида янги жаҳон ва ўзбек адабиётлари билан танишдилар. Шу билан бир қаторда, спорт ўйинларида ҳам фаол қатнашиб, фольклор жамоаларининг бадиий чиқишларини мароқ билан кузатдилар.
Ушбу тадбир жараёниги фотолавҳаларни Mehribonlik.uz сайтида томоша қилишингиз мумкин.