“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун илк маротаба "Коинотга саёҳат" номли ўзига хос психологик йўналишдаги янги йил тадбири бўлиб ўтди.

28.12.2022 1535

Мазкур тадбир Миллий гвардия ҳузуридаги Болалар психологияси маркази томонидан ташкил этилди.
Тадбирнинг ўзгачалиги ёшлар психологияси билан боғлиқ янгича ёндашувдаги қизиқарли ўйинлар ва уларнинг ранг-баранглигида бўлди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ташкиллаштирилган мазкур тадбир махсус тайёрланган видеоролик орқали ёшларни "Космосга учиш" орзуларини ҳис қилишдек ноёб туйғуларни туҳфа қилишдан бошланди.
Миллий гвардия Психологик маркази мутахассислари томонидан болажонлар учун олдиндан тайёрланган турли хилдаги ва уларнинг иқтидорини намоён этишга йўналтирилган услубдаги ўйинлар, шунингдек, ҳақиқий рок мусиқачилари, "Илҳом" театри ижодкорлари ва эстрада хонандалари болаларга нафақат байрамона кайфият, балки ўзгача завқ бахшида этишди. Бу эса Янги йилга бағишланган бошқа тадбирлардан тубдан фарқ этиб болажонлар учун 2023 йил томон қўйилаётган юқори кайфиятдаги ишончли қадам бўлди.
Албатта, анъанавий тус олган Қорбобо ва Қорқиз ҳам ушбу тантанали тадбирга ташриф буюриб, ўғил-қизларни кўнглидан жой олишди.
Болажонлар учун ташкил этилган кўнгилочар ва маърифий тадбирда янги йилга бағишланган байрамона концерт дастури ва юқорида таъкидлаганимиздек байрам форматига мослаштирилган енгил маҳорат дарслари, психологик тренингнинг айрим турлари, спорт машғулотлари элементлари, шунингдек, дастурлаш, рақс, йога, пазандалик, тикувчилик каби машғулотлар ўтказилди.
Маҳорат дарсларида Марказ мутахассислари, жумладан, кўп йиллик тажрибага эга амалиётчи психологлар, малакали хореографлар ва йога бўйича инструкторлар, шунингдек, тажрибали пазандачилик усталари, робототехника тўгараклари раҳбарлари, рассомлар ва спорт усталари иштирок этди.
Концерт давомида Тошкентнинг "Электрооко" рок гуруҳи, Маънавият ва маърифат маркази эстрада хонандалари, рақс ансамбли болажонлар учун ўз чиқишларини намойиш этди. Меҳмонлар орасида журналист ва блогерлар, " Қуйи қават" китоби муаллифи Александра Иванюженка, "Хаёт" уйсиз ҳайвонлар бошпанаси асосчиси Ирода Маткаримовалар ҳам бор эди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-оналар ва ҳомийлик остидаги оилалар фарзандлари ўртасида психология фанини оммалаштириш ҳамда марказ очилганидан буён икки ярим ой давомида ташриф буюрган болаларнинг билим ва кўникмаларини намойиш этишдан иборат эди.
Шундай бўлди ҳам тадбирда иштирок этган барча болажонларга совғалар улашилиб, байрамона тушлик ҳам ташкиллаштирилди. Тадбир ноанъанавий бошланганидек, якуни ҳам ўзгача тус олди, барча болажонлар ўз орзулари ила ҳавога шарлар учиришди. Турли рангдаги шарлар болажонларнинг эзгу-тилакларини амалга ошириш учун Янги 2023 йилни қарши олгани осмону фалакка кўтарилди.
Қисқа муддат ичида Марказ мутахассислари ота-оналар ва оилавий меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ишончли муносабатлар ўрнатишга ҳамда оилаларда маънавий-руҳий муҳитни яхшилашга кўмаклашишди, шунингдек, ҳар бир болада мавжуд бўлган истеъдодларнинг баркамол ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшди.
Марказ мутахассислари томонидан ўсмирларга мустақил ҳаётнинг бирламчи кўникмаларини ўргатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Оилавий болалар уйларини ташкил этган ота-оналарда профессионал психологларнинг маслаҳатларига бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Болалар психологияси марказида "Тутинган ота-оналар клуби", онлайн гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумот учун. Учта Меҳрибонлик уйи (Тошкент шаҳридаги 30, 22-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли, уларда 193 нафар бола тарбияланмоқда) тарбияланувчилари билан "мослашувчанлик кўникмаси" (мустақил қарор қабул қилиш ва фикрлаш, янги экологик шароитларга осон мослашиш)ни шакллантиришга қаратилган "Soft skills" бўйича психологик тренинглар ўтказилмоқда; Меҳрибонлик ва Оилавий болалар уйлари фарзандлари, ҳомийликка олинган болалар билан психологик суҳбатлар; мактабгача бўлган ёшдаги болалар ва ўсмирлар билан чуқурлаштирилган психо-тузатиш ишлари; чуқур психологик ишларга муҳтож болалар билан психодиагностик ишлаш; болаларни оилага мослаштиришга, ота-оналарда юзага келиши мумкин бўлган руҳий стресс ва асоратларнинг олдини олишга қаратилган психологик-педагогик маслаҳат ва тренинглар; болаларнинг хусусиятлари ва фазилатларини аниқлашда замонавий психологик усуллардан (арт-терапия, неврография, мусиқа ва рақс, йога) фойдаланган ҳолда трансформацион тренинглар ўтказилмоқда.