Рўзихон Эгамбердиева ва Нухсина Сафонова Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчасида (бугунги кунда ушбу шаҳарча ўз фаолиятини тугатган) улғайган. 18 ёшга тўлган Рўзихон Қўрғонтепа туманига кетди ва у ерда оилавий поликлиникага ҳамшира бўлиб ишга кирган. Нухсина эса Андижонда қолган.
Қизларни нафақат ота-онасиз ўтган болалик даври, балки нормал шароит бўлмаган ётоқхоналарда яшаш йиллари ҳам бирлаштирди: ошхона, ҳожатхона ва ҳаммоми умумий бўлган, санитария-гигиена меъёрларига жавоб бермаган хоналар. Аммо давлат раҳбари таълим муассасаларининг 30 ёшгача бўлган собиқ тарбияланувчиларнинг қандай шароитларда яшаётганини ўрганиш бўйича берилган топшириғидан сўнг қизларнинг ҳаёти ўзгарди.
Республика бўйлаб Миллий гвардия ва ҳокимликларнинг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг вазифаси меҳрибонлик уйини тарк этганидан кейин уй-жой билан таъминланмаган, санитария-гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган биноларда яшовчи собиқ тарбияланувчиларни аниқлашдан иборат эди.
Бугун, қизларнинг сўзларига кўра, улардан бахтлироқ одам йўқ: олти йил ўтиб Рўзихон, ўн саккиз ёшга тўлганидан уч йил ўтиб Нухсина ўзларининг шинам уйларига эга бўлишди, бу ерда яшаш учун зарур бўлган барча шароит, жумладан, мебель ва маиший техника бор. Ва, албатта, бахтиёр қизлар давлат раҳбарияти, ҳокимлик ва Миллий гвардияга ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди.