“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Феерверклар, «оташинлар» ва салютлар чиройли, аммо хавфли!

18.10.2024 931

Ҳаммамизга маълумки, пиротехника воситалари билан нотўғри муомала қилиш ва сертификатланмаган пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўпинча шикастланишлар, куйишлар ва ёнғинларга олиб келади. Ҳар хил турдаги пиротехника, оташинлар, «бомбочкалар» ва петардалар яна қандай хавф туғдиришини биласизми?

Оташинлардан кейин дисперс зарралар ҳавода тарқалади. Булар диаметри 10 микрометр ёки ундан кам бўлган модданинг бўлакларидир (таққослаш учун, инсон сочининг диаметри 50-70 микрометр). Мушакбозликдан сўнг, уларнинг атмосферадаги таркиби кескин ошади, бу эса нафас олиш ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Муаммо нафақат уларнинг мавжудлиги, балки заррачаларнинг кимёвий табиатидадир. Феерверкларга маълум ранг бериш учун уларга махсус моддалар қўшилади: стронций тузлари-қизил, натрий тузлари-сариқ, алюминий, магний ва титан-оқ рангга эга. Портловчи аралашмада металлар ҳам мавжуд бўлиб, портлашдан сўнг, пиротехника воситалари ичидаги барча моддаларнинг кичик зарралари атмосферага тарқалади. Бир қатор мамлакатларда баъзи заҳарли металлардан (масалан, қўрғошин ва хром) феерверкларда фойдаланиш тақиқланган. Аммо пиротехника воситалари кўп ҳолларда бундай тақиқлар қўйилмаган жойлардан олиб келинади. Феерверкларда ёниш реакцияси перклоратлар томонидан қўзғатилади. Портлашдан кейин улар тупроққа жойлашади ва у ердан сувга сингиб кетади. Байрамлардаги мушакбозликдан сўнг, атрофдаги сув ҳавзаларида перклоратлар концентрацияси 1000 баравардан ошади. Бу моддалар сув ҳавзалари жонзотларига, сизу бизга зарар етказади. Ичимлик суви орқали танага кириб, улар қалқонсимон безнинг ишини бузади. Қолаверса, оташинлар иссиқ газларнинг манбаи ҳисобланади: азот диоксиди ва олтингугурт диоксиди. Юқори концентрацияларда улар нафас олиш касалликларига олиб келиши мумкин.

Пиротехника ёқилгандан сўнг, ўзидан кўп чиқинди қолдиради. Бундан ташқари, бу чиқиндини қайта ишлаш мумкин эмас. Мисол учун, оташин ичида кўпинча парчаланмайдиган ялтироқ пластмасса бўлиб, у вақт ўтиши билан тупроқ ва сувни ифлослантирадиган микропластикларга айланади.

Одамлар тилаклар билан осмонга учиришни яхши кўрадиган ёрқин «хитой» чироқлари ҳам атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келади ва жиддий ёнғин манбаи ҳисобланади.

Бундан ташқари кучли портлашлар одамлар ва ҳайвонларда стрессни келтириб чиқаради.

Хўш, бир дақиқалик завқ жиддий оқибатларга олиб келишига арзийдими? Ахир, туғилган кунлар, байрамлар ва бошқа муҳим саналарни бошқаларга оғриқ ёки ноқулайлик туғдирмасдан ва табиатга зарар етказмасдан нишонлаш мумкин.