Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Яхшилик, эзгулик ҳеч қачон мукофотсиз қолмаган

11.8.2023 1353

Халқимиз азалдан саховати билан шуҳрат қозонган. Сўнгги йилларда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга, етимлар ва меҳрибонлик уйларига ёрдам кўрсатиш анъанаси яна ҳам кенг оммалашди. Одамларнинг синиқ қалбига хурсандлик ва шодлик бахш этиш кўпаймоқда. Бу жараёнда давлат томонидан ҳам кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёрдамга муҳтож оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш, уй-жой билан таъминлаш, ночор оилалар вакиллари учун иш ўринлари яратиш, вақти-вақти билан ҳолидан хабар олиб туриш қатъий одат тусини олаяпти.

Қамаши туманилик Тўлқин Рўзимуродов ҳамда Гулсара Чориевалар бошқаларга ибрат бўлгулик оила, десак асло муболаға эмас. Уларнинг тўрт нафар фарзандлари бўлиб, барчалари ҳаётда муносиб ўринларини топишган. Дилдора ўқитувчи, Юлдуз банк ходимаси, Фатхулла эса нефть-газ соҳасини танлаган. Учаласи ҳам олий маълумотли, ўз ишининг устаси бўлган мутахассислардир. Кенжатой Чарос эса ҳозирда мактаб ўқувчиси. Фарзандлар камолида, шубҳасиз ота-онанинг меҳнати, яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш устувор дейиш мумкин.

Бу оилада гўзал анъаналар ва юксак тарбия билан биргаликда меҳр-муҳаббат ҳам оиланинг қадриятларидан. Шундан келиб чиқиб, Рўзимуродовлар оиласи қатъий қарорга келишди. Яъни, Меҳрибонлик уйидан кам эмас, беш нафар ўғил-қизларни асраб олишдек савобли ишга қўл уришди. Эр-хотин зиммасига эса янада улканроқ масъулиятлар юкланди. Оиладаги жипслик, ўзбекона қадриятларга, меҳр-муҳаббатга йўғрилган муҳит туфайли қисқа фурсатда фарзандлар оилага мослашиб кетишди.

-Зебо қизимни тикувчилик ҳунарини ўрганишга қўйдим, -дейди биз билан суҳбатда Гулсара Чориева. -Маржона эса мусиқа мактабининг чанг тўгарагига, Мадина скрипка тўгарагига қатнашмоқда. Ҳар иккиси ҳам ўн бир ёшда, тенгдош. Ўн ёшли ўғлимиз Руслан эса спорт мактабида, шахмат-шашка тўгараги аъзоси. Ҳаммаларининг мактабдаги ўқишлари яхши. 6 ёшли Шамширбек боғча тарбияланувчиси.

Дарвоқе, оиладаги гўзал тарбия ва меҳр мевасини берди. Ўтган йили Руслан ва Шамширбекнинг суннат тўйи ўтказилган бўлса, яқинда Зебони турмушга узатишди. Ҳозирда Зебо бир оиланинг бекаси бўлиб, ота-онасига раҳмат олиб келмоқда.

Яхшилик, эзгулик ҳеч қачон мукофотсиз қолмаган. Т.Рўзимуродов ва Г.Чориеваларнинг бу улкан савобли ишлари ҳам минг чандон бўлиб қайтишига ишонамиз.