“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

“Меҳр дафтари” электрон платформасига киритилган когонлик 12 нафар ўғил-қизларнинг орзулари рўёбга чиқди.

30.3.2023 1283

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувваш бўйича мутлақо янги тизим сифатида “Меҳр дафтари” платформаси жорий қилингани ўз самарасини бермоқда.

Статистик маълумотларга назар солсак, турли сабабга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ижтимоий муҳофазага олинган вояга етмаганлар сони вилоятда 301 нафарни ташкил қилаётган бўлса, уларнинг барчаси васийликка олинган ва тутинган ота-оналари бағрида ўсиб-улғаймоқдалар. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни “Меҳр дафтари”га киритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган бўлиб, шу асосида уларда мавжуд муаммолар, қолаверса, кундалик эҳтиёж ва талабларини ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

Васийликка олинган болаларнинг ҳар бирига ўтган йил давомида давлатимиз томонидан 1 миллион 380 минг сўм ойлик нафақа пули ҳам тайинлангани, васийликда истиқомат қилаётган турар жой коммунал тўловларигача қоплаб берилгани уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ифодаси, албатта. Бу саъй-ҳаракат жорий йилда ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Жумладан, Когон туманида айни кунда қонуний тартибда васийликка олинган 12 нафар вояга етмаган ўсмирнинг кундалик яшаш тарзи, таълим-тарбияси ва моддий таъминоти доимий назоратга олинган бўлиб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга қаратилган хайрли амалларга гувоҳ бўлиш мумкин. Вилоят ва туман ҳокимлиги, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари иштирокида "Меҳр дафтари"дан ўрин олган мазкур ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга велосипед, ноутбук, компьютер жамланмаси, планшет, микротўлқинли печь, тикув машинаси, дарс тайёрлаш учун стол–стул ва яна бошқа, жами 40 миллион 800 минг сўмлик зарур жиҳоз ва буюмлар етказиб берилди.

— Фарзандларимиз алоҳида меҳр ва эътибор қуршовида эканликлари баробарида давлат ва жамиятимизнинг доимий кўнгил сўраб, рағбатлантиришларидан баҳраманд ҳолда ўсиб – улғаяётганликлари келгусида албатта, уларнинг шу юрт корига камарбаста бўлишларига ишонч туғдиради, – дейди васийликка олган оилалардан бирининг бекаси Субҳия Ҳамроева. — Айтиш жоизки, бу жиҳозлар болажонларнинг таълим-тарбия олишлари ва ҳаётда ўз касб-корларини танлашлари учун хизмат қилади.