Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

МЕҲРИБОНЛИК УЙИДАГИ ЎЙЛАР САВОБ ИШГА САБАБ БЎЛДИ

16.2.2022 1563

2021 йилнинг август ойи эди. Атрофда пишиқчилик, ҳусайни узумлар ғарқ пишган вақт. Телеэкранда Президентимизнинг пойтахтимизда жойлашган 21-сонли меҳрибонлик уйига ташрифи кўрсатилаётган эди. Мазкур ташрифи билан давлатимиз раҳбари барчамизнинг диққат-эътиборини юртимиздаги меҳрибонлик уйларига қаратди, шахсан ўзи юксак инсонийлик фазилатини намоён қилди. Машойихларнинг “Боланинг бегонаси бўлмайди” деган гаплари моҳиятини шу куни чуқур англаб етгандек эдим.

Кўрсатувдан таъсирланганим ҳолда, қалбимда эзгу бир ният пайдо бўлди. Ўша мақсад мени маҳалламизда жойлашган Меҳрибонлик уйи сари етаклади. Шу пайтгача унинг олдидан бир неча бор ўтганман, лекин ҳеч қачон Меҳрибонлик уйининг ичкарисига кирмаган эдим. Ўзимнинг ҳам икки нафар фарзандим бор, уларни бир муддат кўрмасам ва улар ҳам мени бир муддат кўрмасалар дунё кўзимизга тор бўлиб кетади. Президентимизнинг кўнгли ўксик болажонлар билан диллашгани, уларга қарата оталарча айтган самимий сўзларидан кейин ўйланиб қолдим, тўғриси. Чиндан ҳам бу ерда ота-онасиз яшаётган болалар меҳрни қаердан олади?

Меҳрибонлик уйининг панжарали дарвозасидан киришим билан болаларнинг овози эшитилди. Ҳовли спорт машғулотлари туфайли ўғил-қизлар билан гавжум эди. Ҳаммаси ўзи билан ўзи овора, бақир-чақир қилиб ўйнаб юришибди. Уларнинг кийим-кечагию ранг-рўйига эътибор бердим. Ҳаммаси жойида. Болаларнинг икки юзи қип-қизил, таналари тетиклигидан соғлом эканликлари кўриниб турибди. Юзларида табассум бўлса-да, кўзларидаги чексиз мунг яна кўнглимни ғаш қилди. Энг ачинарлиси, бу ерда чин етимларгина эмас, кўпроқ ота-онаси бор болалар яшар экан. Бу она сифатида менга жуда қаттиқ таъсир қилган экан, ўйласам.

Энди ўзимни бошқача — тушкун ҳис қила бошладим. Давлатимиз томонидан бу беғубор болажонларга ҳамма нарса муҳайё қилиб қўйилган бўлса-да, уларга маънавий озуқа, руҳий далда, кўтаринкилик кераклигини Президентимиз бежиз айтмаганини англаб етдим. Айни ўша гаплардан сўнг бу ерда яшаётган қизларга ўз ҳунаримни ўргатиш мақсадида келган эдим, аслида. Билмайман, менга нима бўлди? Ўша пайтдаги ҳолатимни сўз билан тасвирлай олмайман. Салдан сўнг ўзимга келдим. Юрагимнинг туб-тубидан алланечук меҳр уйғонди. Қизларга беминнат ҳунар ўргатишга чин дилдан, қатъий қарор қилдим.

Меҳрибонлик уйи деректори ўринбосари майор Иномжон Давлатов ташаббусимни қўллаб-қувватлаб, қизларнинг рўйхатини шакллантириб берди. Ўша кундан бошлаб қизларга ҳунар ўргатишни бошладим. Ҳеч қанча ўтмай, университетимиз бошлиғи М.Рустамбаевнинг таклифи билан бу ҳаракатимиз “Моҳир қўллар” тўгарагига айланиб кетди. Қизлар машғулотларга зўр иштиёқ билан қатнашиб, сунъий гуллар ясашнинг сир-асрорларини тиришқоқлик билан ўргана бошладилар.

Дастлаб 10 нафар аъзо билан иш бошлаган тўгарагимизда бугун 20 га яқин қиз гул ясашдек нафис санъат, ажойиб ҳунар сирларини пухта ўзлаштиришмоқда. Уларнинг илк ясаган гулларига қараб завқланишларини кўрсангиз эди... Қўл меҳнатларидан пайдо бўлган мўъжиза — сунъий гуллар ўксик кўнгилларни тоғдек кўтарганидан ўзимнинг ҳам бошим кўкка етди. Ҳозирда ишларимиз авжида. Гулларимизнинг ўзига яраша харидорлари бор.

Бундан руҳланган қизлар ҳунар ўрганишга янада зўр беришяпти. Тўгарак фаолиятини тўлақонли ташкил этишимизда университетимизнинг кўплаб кафедралари беғараз ёрдамларини аямадилар. Қизларнинг ютуқларини кўриб, ўз фарзанди ютуқларидан севинган онадек меҳрим жўшиб кетади. Оз бўлса-да, уларга меҳр бераётганим, қизларни ҳунарга жалб этаёганим учун аввало Президентимиз, қолаверса, университетимиз раҳбариятига чексиз миннатдорлик билдираман.

Ва шу ўринда буюк бобомиз Алишер Навоийнинг қуйидаги ўлмас мисраларини эслашни жоиз топдим.

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борки, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.