Мавсумнинг очилиш маросими ҳар доимгидек мусиқа, совғалар, қўшиқлар, рақслар, театрлаштирилган томошалар ва албатта, дам олиш бошланиши ва тугашининг ажралмас қисми бўлган гулхан билан бўлди.
Дастлаб осмон узра Давлат байроғи кўтарилиб, Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Расмий қисмдан сўнг концерт дастури бошланди, уни тайёрлашда эса ўқитувчилар, тарбиячилар ва болаларнинг ўзлари иштирок этишган.
Болалар қўшиқлар ижро этиб, Ватан, ватанпарварлик, болалик ҳақида шеърлар ўқишди. Тадбир ташкилотчилари оромгоҳ ҳақидаги ҳикояга ғайриоддий тарзда ёндашишди: шеърий шаклда хавфсиз дам олиш қоидалари ва кундалик ишларини ўқиб чиқишди, ўғил-қизлар янги, қизиқарли ва фойдали нарсаларни ўрганишлари мумкин бўлган саккизта тўгаракни кўрсатишди. Йўлбошчи ва ўқитувчилар кичик эртак спектаклини тақдим этиб, унда ёвуз қаҳрамонлар дам олишни бузишга ҳаракат қилиши, лекин яхши қаҳрамонлар, албатта, ғалаба қозонишини кўрсатиб беришди.
Тадбир сўнгида мавсум бошланишининг ёрқин рамзи сифатида гулхан ёқишди ва ҳамма қувноқ куйлар остида қувноқ рақсга тушишди.
Оромгоҳнинг биринчи мавсумига республиканинг барча ҳудудларидан 310 нафарга яқин ўғил ва қизлар дам олишга келди. Кимдир бу ерга биринчи марта келган. Масалан, қорақалпоғистонлик Маманбий, у келажакда жамоат хавфсизлиги университетига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириш ва отасига ўхшаб Миллий гвардияда хизмат қилиш учун бўш вақтини спорт, математика ва оромгоҳ кутубхонасида тарихий китобларни ўқишга бағишлайди.
Қорақалпоғистонлик 14 ёшли Эрболат эса, учинчи марта "Камалак" оромгоҳига келган ва яна келмоқчи: унга бу ер жуда ёқади. "Бу ер иссиқ эмас, салқин сувли улкан сув ҳавзаси бор, бу ерда мазали овқатлар пиширилади, кўплаб дўстлар ва тўгараклар бор. Бу йил мен ёғоч куйдириш тўгараги билан шуғулланишга қарор қилдим", дейди ўсмирлардан бири.
Ерболат билан тўгаракда дўстлашган ўн уч ёшли Сиявуш эса Бухородан келган. Ёғоч куйдиришдан ташқари, болакай авиамоделлаштиришга ҳам қизиқиб қолди.
Қизлар тасвирий санъат тўгаракларини, бисертўқиш, лойдан ва пластилиндан моделлар ясаш ва "Моҳир қўлларни" афзал кўришади, бу эрда улар нафақат табиий материаллардан фойдаланган ҳолда қизиқарли қўл меҳнати билан шуғулланишни, қайта ишланадиган материалларга "Иккинчи ҳаёт" беришни, балки безатиш буюмларини ихтиро қилишни ва ясашни ҳам ўрганишади. Шундай қилиб, ижодий кўникмаларни ривожлантиришдан ташқари, болалар бу эрда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, флора, фауна ва умуман табиат тўғрисида билимларга ҳам эга бўлишади.
Энг қизиғи шундаки, деярли барча тўгарак раҳбарлари ёзда “Камалак” оромгоҳига биринчи марта келишмаган, балки кўпчилиги болалик даврларида ёзги таътилни шу ерда ўтказишган. Шунингдек, оромгоҳ бошлиғининг ўринбосари M.Майоров ҳам "Камалак" оромгоҳида "улғайиб", оромгоҳ маъмуриятида ишлай бошлаган.
"Ким бир марта бизнинг оромгоҳимизга келган бўлса, албатта яна келишни хоҳлайди", - дея такрорлашади ўқитувчилар ҳамда йўлбошчилар ва дам олаётган мактаб ўқувчилари бу ер ҳар доим қизиқарли ва хавфсиз эканлигини таъкидлашади.