Бугун ота-оналар ва Оилавий болалар уйларининг фарзандлари учун "Киберҳужум нима ва унга қандай қаршилик кўрсатиш керак" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбир Миллий гвардия "Темурбеклар Мактаби" ҳарбий академик лицейида ўтказилиб, унда Тошкентдаги Оилавий болалар уйларининг ота-оналари ва фарзандлари, шунингдек, Миллий гвардия Меҳрибонлик уйи муассасалари билан ишлаш бўлими мутахассислари, шу жумладан психологлар иштирок этди.
Тадбирни Миллий гвардия бошқармаси катта офицери, подполковник Барно Аширматова мавзуга оид маърузаси билан очиб берди. Бугунги ёшлар ва ўспиринлар фаол интернет фойдаланувчилари, турли хил ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар абонентлари эканлигини ҳисобга олганда одамлар виртуал маконда дуч келадиган ҳужумлар ва таъқибларга ўз вақтида жавоб беришга эҳтиёжи мавжудлиги боис, киберҳужум бўйича ўқув семинарини ўтказилишига сабаб бўлди
Магистр ўқитувчиси, таълим муассасаларида безориликнинг олдини олиш бўйича мутахассис Рано Макаренко томонидан "Киберҳужум" нимани англатиши, унинг асосий турлари замонавий психологияда қандай ажралиб туриши ҳақида батафсил маълумот бериб, болани безовта қилаётганини қандай англаш мумкинлиги ва болаларни безориликдан ҳимоя қилиш учун нималар қилиш лозимлиги ҳамда нима қилмаслик кераклиги тушунтирилди.
Шунингдек, интернетда туҳмат ва ҳақоратларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлиги тўғрисида айтиб ўтилди.
Ўқув семинари интерактив шаклда ўтказилиб, унда психологик ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари ҳам жалб қилинди. Маърузачининг нутқлари слайдлар ва видеофильмлар орқали намойиш этилди.
Куннинг иккинчи ярмида болалар ва ота-оналар учун лицейга экскурсия ташкил этилди. Меҳмонлар ҳарбий академик лицейи талабалари учун яратилган шарт-шароитлар ва унинг тарихи билан яқиндан танишдилар.