Мазкур даргоҳ Фарғона вилояти аҳолиси томонидан яратилган 10-Оилавий болалар уйи бўлди. Рўзибоевлар сўнгги 6 нафар тарбияланувчиларни марғилон шаҳар 1-сонли Меҳрибонлик уйидан ўз оиласи бағрига олиб, эзгу ишга қўл уришди ва таълим муассасаси эшиклари ёпилди.
Шу кунгача 16 ёшли Сарвиноз, Маржона ва икки Диана, 15 ёшли Карина ва 12 ёшли Индера бағри кенг, қалби олижаноб инсонлар томонидан ўз оилалари бағрига бирин-кетин олиб кетилган дўстлари ортидан маъюс қарашарди. Ва ниҳоят, уларнинг ҳам севимли китоблари ва ўйинчоқларини йиғиш ва янги отаси ва онаси билан янги ҳаёт қуриш навбати келди.
Меҳрибонлик уйларидан чиққан тарбияланувчилар энди кўп нарсаларни ўрганишлари, кўп нарсаларга кўникишлари керак бўлади. Масалан; уларнинг янги уйи жойлашган "Янги аср" маҳалла фуқаролар йиғинида нафақат янги қариндошлар, балки қўшнилар билан ҳам танишиш, шу билан бир қаторда, дўконга бориш, оилавий бюджетни тақсимлаш, уй ишларида ёрдам бериш, нафақат ўзининг хатти-ҳаракатлари балки бошқалар учун ҳам жавобгар бўлиш,байрамларга биргаликда тайёргарлик кўриш ва туғилган кунда одамларга нима бериш кераклигини ўйлаб топиш.
Бироқ, қизлар қийинчиликлардан қўрқмади. Ахир, улар узоқ вақтдан бери оила ҳақида, уларнинг отаси ва онасини қучоқлаш имконияти ҳақида орзу қилишган. Улар улғайиб, ўз фарзандлари бўлганда ҳам ота оналарининг кўмакчиси ҳамда маслаҳатчиси бўлишга қарор қилишди. Қолаверса, қизлар ота-онасини анчадан бери танийди: онаси Мавлуда Йўлдошевна ўзлари вояга етган ўша Меҳрибонлик уйида тарбиячи,отаси Каримберди Абсаматович бўлса шу муассаса директорининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Айтганча, катта оиланинг отаси қизиқарли таржимаи ҳолга ега: К. Рўзибоев Фарғона вилояти Қува шаҳрида туғилган, 10 йил Тошлоқ туманидаги 38-мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишлаган, кейин 7 йил Марғилонда профилактика инспектори бўлиб ишлаган ва 2002 йилда Меҳрибонлик уйи директорининг ўринбосари этиб тайинланган.
Маълумот учун: 2021 йилнинг август ойига қадар Фарғона шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида 93 бола тарбияланди.Шундан, жорий йилнинг 17 феврал ҳолатига кўра, 26 нафари ота-онасига ёки яқин қариндошларига қайтарилди, 53 нафар бола оилавий болалар уйида тарбияланмоқда, 5 нафари 18 ёшга тўлганлиги сабабли муассасани тарк етди, 4 нафари ўрта махсус ва олий ўқув юртларига қабул қилинди, 5 нафари бошқа муассасаларга топширилди.