Андижон вилоятида “Камондан отиш” федерацияси вилоят бўлими томонидан “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари ва òз олдига аниқ мақсад қòя олмаган ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бу мусобақалар «Жунга» деб номланиб, унда иштирок этган 32 иштирокчининг ҳеч бири илгари камончи тажрибасига эга бўлмаган. Мусобақа олдидан болаларга бу олимпия спорт турининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ҳақида сўзлаб берилди, уларга камон ва ўқнинг қандай ишлаши, тўғри отиш қоидалари кўрсатилди. Биз амалий машғулот ўтказдик, шундан кейингина йигит-қизлар сабоқни қандай ўрганганликларини кўрсатишди.
Мусобақада Болалар шаҳарчаси тарбиячилари, Миллий гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди.
Камондан отиш нима учун керак Камондан отиш - хотиржамлик ва ақл кучини ривожлантириш, мушакларнинг чòзилувчанлигини мустаҳкамлаш, кўз нурини ривожлантириш ва иммунитетни оширишнинг ажойиб усулларидан биридир. Ҳаттоки шифокорлар ҳам раққослар ҳамда камончиларнинг жисмоний соģлиги энг яхши ҳолатда эканлигини айтишади. Бундан ташқари, камондан отиш нафас олиш тизими ва юрак-қон томир тизимини яхшилайди. Психологик мувозанат - камондан отиш спорти билан шуғулланишнинг яна бир ижобий натижаси. Камондан ўқ узган одам хотиржам, ақлли ва руҳан шолом бўлади, лекин айни пайтда диққатни жамлаш ва ўзига ишончни йўқотмайди. Камондан отиш жуда қизиқарли спорт тури бўлиб, организмга ҳам ривожлантирувчи, ҳам тарбиявий таъсир кўрсатади. Бу спорт турининг тарбиявий таъсирларидан бири бу, чидамлилик ва барқарор техникадан ташқари, вазминлик, ишонч ва хотиржамлик керак, чунки яхши натижа учун асосий омиллардан бири тўғри ахлоқий муносабатдир.
Кўриниб турибдики, камондан отиш учун бешта эмас, балки яна кўп сабаблар бор.