Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Меҳрибонлик муассасаларининг яна 7 нафар собиқ тарбияланувчилари уй-жой билан таъминланди

9.11.2024 867

Куни кеча Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик муассасаларининг собиқ тарбияланувчиларидан етти нафарига тантанали равишда янги хонадон калитлари топширилди.
Хусусан, улар орасида болалиги 22-сонли Меҳрибонлик уйида ўтган Нургалиева Ригина ва Ибрагимов Илмир, 30-сонли Меҳрибонлик уйида улғайган Мелкубаэв Муҳамед ва Копилова (Балашова) Карина ҳамда SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасидан Умида Раҳматова, Сергей Афанасев ва Ким Виктория бор.
Ҳозирда уларнинг ёши 23 ёшдан 26 ёш оралиғида. Яъни, улар Меҳрибонлик муассасаларини битирганларидан сўнг беш йилдан саккиз йилгача вақт ўтди. Баъзилари оила қуриб, фарзандларини тарбиялашган. Йиллар давомида уларнинг ҳар бири мустақил равишда уй-жой қидирган, чунки йигит-қизлар жойлаштирилган ётоқхонада шароитлар санитария меъёрларига жавоб бермаган, ҳаммом, ҳожатхона ва ошхона бўлмаган.
Давлатимиз раҳбарининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муаммоларига қаратаётган эътибори туфайли уй-жой билан таъминланиш ҳолати ўзгарди. Президентимиз томонидан 2022 йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Учтепа туманига ташрифи чоғида бўлиб ўтган йиғилишда SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг 30 ёшгача бўлган собиқ тарбияланувчиларининг турмуш шароитини яхшилаш вазифаси белгиланган эди. Бу ишларга Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул етиб белгиланди. Масъуллар томонидан битирувчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, муаммоларини ҳал етиш чоралари кўрилди.
Натижада, жорий йилнинг ўзида 30 ёшгача бўлган 56 нафар собиқ тарбияланувчилар уй-жой билан таъминланди. Ушбу тоифадаги жами 184 нафар ёшлар хонадонларга эга бўлишди.