Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларини таъминлашдан бошланади

23.11.2021 1752

Биз болажон халқмиз. Бу бугун ёки кеча шаклланган анъана эмас, балки асрлар давомида бизга мерос бўлиб келаётган қадриятдир. Бу қадриятларнинг таг замирида болани эъзозлаш, унга, энг аввало, инсон сифатида муомалада бўлиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш масалалари ётади. Эндиликда халқаро миқёсда эътироф этилаётган бу ҳуқуқ нормалари аслида юртимизда қадим-қадимдан шаклланган.

1989 йилнинг 20 ноябрь санаси БМТнинг "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенцияси қабул қилинган кун ҳисобланади. Ушбу Конвенция инсон ҳуқуқлари тарихидаги энг муҳим ҳужжатлардан биридир. Зеро, мазкур санадан эътиборан, бола ҳуқуқлари дунёнинг қайси минтақасида бузилмасин, уни ҳимоя қилиш борасида халқаро имконият вужудга келди. Конвенция бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари мустаҳкамланган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Бизнинг болажон халқимиз бу кунни ҳар йили зўр шодиёна, катта тантана билан кутиб олади, болалар учун байрам дастурлари ва концертлар уюштирилади. Анъанага кўра, шу куни кўплаб мамлакатларда мавзуга доир тадбирлар ўтказилади, унда иштирокчилар нафақат соҳадаги ютуқларни, балки келажакда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳам муҳокама этади.

Бухоро шаҳридаги 32-сонли Меҳрибонлик уйида вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, прокуратура, ички ишлар, халқ таълими ва маданият бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир айни ана шу санага бағишланди.

Тадбирда сўз олганлар бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган халқаро мажбуриятларни бажариш учун Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўлида катта ишларни амалга ошираётоганлигини, амалдаги қонунчиликда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига, шунингдек, уларнинг ҳимоясига алоҳида эътибор берилаётганлигини алоҳида қайд этишди.

Таъкидланганидек, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда 4 та асосий йўналиш белгиланган бўлиб, булар яшаш, ривожланиш, ҳимояланиш ҳамда болаларнинг ўзларига бевосита тегишли қарор қабул қилинишида қатнашиш ҳуқуқларини таъминлашни ўз ичига олади. Мазкур йўналишларда қайд этилган талабларнинг барчасига амал қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддалари билан мустаҳкамланган. Хусусан, бош қомусимизда ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялаши, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги ҳамда оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши, шунингдек, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, белгилаб қўйилган.

Тадбир давомида вилоят ҳокимлиги масъуллари томонидан болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, фарзандларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сўнгра вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, вилоят болалар мусиқа ва санъат ҳамда ижод мактабларида таҳсил олаётган ижодкор ёшларнинг жўрликда куйлаган куй-қўшиқлари, ижро этилган жозибали рақслар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ташкилотчилар томонидан байрам совғалари топширилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати