Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

Ёпиқ “Меҳрибонлик” уйларининг бинолари ва ҳудудини ким эгаллайди? Барчаси фақат болалар манфаатлари учун қўлланилади.

23.8.2022 2810

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Тошкентдаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйи ёпилиши ҳақидаги хабарга қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар ҳудуднинг ободонлаштиришга берилишидан хавотир билдиришмоқда.
Биз расман эълон қиламизки, бундай қўрқувлар асоссиз ва меҳрибонлик уйлари ўрнида савдо объектлари қурилиши ҳақидаги тахминлар тубдан нотўғри.
21-сонли “Меҳрибонлик” уйи биноси ва ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ерда болалар муассасаси ҳам бўлади. Унинг тури ва мақоми эндиликда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бу яқин кунларда маълум бўлади.
Илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
Шу тариқа, аввалроқ республикада 13 та “Меҳрибонлик” уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та “Меҳрибонлик” уйи ("Болалар уйи") ёпилган эди.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар илгари “Меҳрибонлик” уйларига қарашли бўлган 6 та объектда жойлашган. Қўқон шаҳридаги собиқ 12-сонли “Меҳрибонлик” уйи биносида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда. Марғилон шаҳрида 1-сонли “Меҳрибонлик” уйи ўрнида эшитиш қобилияти паст ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Қолган 4 та “Меҳрибонлик” уйида, шунингдек, Aндижон вилоятидаги болалар шаҳарчасида қандай болалар муассасалари очилиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.
4 та ёпиқ болалар шаҳарчасидан 2 тасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳам ташкил этилади. Навоий вилоятидаги болалар шаҳарчасида эса Президент мактабининг филиали очилади.
Илгари “Меҳрибонлик” уйлари (“Болалар уйи”) жойлашган бинолар ҳам болалар эҳтиёжлари учун топширилди; Гулистон шаҳрида унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилди; Фарғона шаҳрида – Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлади.