"Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлашни, уларга ёрдам беришни хоҳловчилар доимо кўп. Одатда бу каби инсонлар болаларни овқатлантиришни, уларга кийим-кечак, китоб ҳамда ўйинчоқлар олиб беришини истайди. Болалар бўлса кўпроқ мулоқот қилишни хоҳлайди. Кўнгилдагидек суҳбатлар, ички ҳиссиётларини баҳам кўриш... Ва шу билан бирга улар боғлар, театрларга биргаликда саёҳат қилишни ва ёмғирда юришни яхши кўришади. Асосийси, ким билан бориш муҳим эмас.
Ушбу мақсадда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг ҳаётида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг пайдо бўлиши билан уларнинг орзулари ниҳоят рўёбга чиқа бошлади…
Жумладан, яқинда Тошкент шаҳридаги 22-Меҳрибонлик уйининг ўғил-қизлари ва Олимпия захиралари коллежидаги тенгдошлари учун Чилонзор тумани қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Камондан отиш Федерацияси базасига саёҳат уюштирилди. Ўсмирлар федерация мутахассисларининг ушбу спортнинг келиб чиқиш тарихи,ўтган даврда Олимпия ўйинлари дастурига қандай киритилганлиги ҳақидаги маълумотларни қизиқиш билан тинглашди. Нишонга отишни ўрганган ўсмирларнинг қувончи чексиз эди.Тарбияланувчилар яна бу ерга келиш истакларини билдиришди.
шунингдек, болалар учун "5 ташаббус" доирасида қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Ўқувчилар ўз хоҳиш-истаклари ва қобилиятига қараб беш гуруҳга – ўқиш, қўшиқ куйлаш, тасвирий санъат, тикувчилик ва дўппидўзлик ҳамда спорт билан шуғулланувлар алоҳида гуруҳларга ажратилди. Аввал ҳар бир гуруҳда машғулотлар ўтказилди, кейин ҳар бир жамоа финал учун тайёрланиб, унда йигитлар нималарни ўрганганини намойиш этишди. Тадбир қизиқарли, қувончли тарзда бўлиб ўтди. Энг муҳими, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар ва ходимларининг қўллаб-қувватлаши ҳар бир ўқувчи ўзини истеъдодли ва ижодий ҳис қилишига туртки бўлди