Бола Меҳрибонлик уйида бўлганида, тарбиячиларидан бирини онажон деб чақиради. Бироқ кўнглида она-тарбиячисини ҳамманинг эмас, фақат унинг бўлишини жуда истайди. Тарбияланувчилар эса кўпинча болаларга жону юрак билан "ёпишади". Балки шунинг учундир болалар муассасаларида “Меҳрибонлик” уйидаги тарбияланувчиларни ўз оиласига олмоқчи бўлган ишчилар кўпдир.
Куни кеча Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбиячиси ва мактаб ўқитувчисининг оиласи қувончли тадбирни нишонлади: энди уларнинг беш нафар қизи бор! Энг каттаси 17, энг кичиги эса 10 ёшда. Қўштепа тумани "Сохибкор" МФЙнинг барча аҳолиси бахтиёр қўшниларни табриклаш учун келишди.
Шу куни Фарғона вилоятининг бошқа бир туманида ҳам оилавий болалар уйи очилиши муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди. Қува туманида яшовчи Матмуратовлар оиласи уч қиз ва икки ўғилни ўз бағрига олди.
Вилоят маркази - Фарғона шаҳрида шу куни Меҳрибонлик уйи битирувчилари ўз уйларига эга бўлди! Ўғил-қизга таъмирлаш ишлари олиб борилган, зарур мебеллар билан таъминланган хонадонлар калити топширилди. Умуман олганда, тадбир қаҳрамони айтганидек, "бахтли ҳаёт учун ажойиб бошланиш". Энди эса бахтли бўлиш-бўлмаслиги фақат ўзига боғлиқ.